ёқиб юборишга буюрди. Шунингдек, Қуръоннинг шаклида бошқалар учун ишлатиладиган арабий ёзувдан бошқа усул мавжуд. Бу ёзувдан, яъни доимо ишлатилаётган ёзувдан воз кечиш Қуръоннинг ёзуви «истилоҳ» эмас, балки тавқифий эканлигидан далолат беради. Шунинг учун Қуръонда «الربا », яъни «судхўрлик» сўзи алиф ва вов ҳарфи билан «الربوا » деб ёзилиб, ё ва алиф билан ёзилмади, дейилмайди. Ёки «فئة »да эмас, «مائة », яъни «100» сўзида алифни ортиқча қўйишнинг, «باييديكم » ва «باييكم » сўзларида ё ҳарфини ортиқча қўйишнинг, ёки «Ҳаж» сурасида «سعوا » сўзида алифни зиёда қилиб, «Сабаъ» сурасида эса «سعو » сўзида алифни ёзмасликнинг, ёки бир жойда «عتوا »да алифни ёзиб, «Фурқон» сурасида алифсиз «عتو » деб ёзишнинг, ёки «آمنوا » сўзида алифни қўшиб ёзиб, «Бақара» сурасида «باءو », «جاءو » ва «فاءو » сўзларида уни ёзмасликнинг, ёки «يعفواالذي » сўзида алифни қўшиб ёзиб, «Нисо» сурасидаги «يعفو عنهم » сўзида уни ёзмасликнинг сабаблари нимада, деб сўраш мумкин эмас. Шунингдек, бир-бирига ўхшаш лафзларнинг баъзисида баъзи ҳарфларни тушириб қолдириб, баъзисида нима учун ўша ҳарфлар ёзилади дейилмайди. Масалан, «Юсуф» ва «Зухруф» сураларида алифни ёзмасдан «قرءنا » деб ёзилиб, бошқа жойларда ёзилган. «Фуссилат» сурасида «سموات »-нинг و -дан кейин алиф ёзилиб, бошқа ўринларда ёзилмаган. «الميعاد » сўзида алиф ёзилган бўлса, «Анфол» сурасидаги бошқа ўринларда ёзилмаган. «سراجا » сўзида алиф ёзилган бўлса, бошқа ўринларда ёзилмаган. Бир-биридан маъно жиҳатидан фарқ қилмаслигига қарамасдан, суралардаги сўзларни ёзиш жиҳатидан фарқланиши ижтиҳодда тушунчага боғлиқ эмас. Балки самоъ (эшитиш)га боғлиқ. Самоъга тааллуқли ҳар бир иш тавқифийдир. Бундан ташқари, сураларнинг тартибида ихтилоф бўлган, лекин оятлар тартиби ҳақида ихтилоф ривоят қилинмаганидек, Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳузурларида ёзилган Мусҳафнинг шакли устидаги ихтилоф ҳам ривоят қилинмаган. Бу эса Қуръоннинг шакли тавқифий эканлигига далолатдир. Расулуллоҳ с.а.в. худди шу ёзувни тасдиқлашлари, саҳобаларнинг шу ёзувга ижмо қилишлари ҳамда маъно ва лафзда бир бўлишларига қарамасдан, суралардаги битта сўзнинг шаклида фарқланиши Мусҳафнинг ҳозирги шакли тавқифий эканлигига ва шу шаклинигина олиб, бошқа шаклларни тарк этиш лозимлигига асос бўлади. Шунинг учун Мусҳафни бошқа шаклда ёзиш ва ундан бошқасига ўтиш ҳаромдир. Бу ўринда «Расулуллоҳ с.а.в. оми бўлганлар, шунинг учун у кишининг бу ўриндаги тасдиқлари қабул қилинмайди», дейиш мумкин эмас. Чунки, у кишининг ёзувни биладиган котиблари мавжуд эди, улар Расулуллоҳ
112-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|